“Челси”нинг назари “Ланс” футболчисига тушди. У ким экан?

“Челси” скаутлар Европа бўйлаб истеъдодли ёшларни қидиришни анъанага айлантирган. “Аристократлар” назарига “Лансда ўйнаётган франциялик ҳужумчи Эльи Вахи тушди.

21 ёшли футболчи ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсида “Арсенал” дарвозасини ишғол қилганидан кейин бир неча жамоалар эътиборини ўзига қаратган эди.

“Ланс” раҳбарияти лондонликлар ҳимоячиси Маланг Саррга қизиқиш билдиряпти. “Челси” вазиятдан фойдаланиб, ўз сафига Эоьи Вахини қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Айрим манбаларнинг тасдиқлашича, “Челси” Эльи Вахини ҳужумчи “Монпелье”да ўйнаб юрган даврдан бери кузатиб келади. Ўшанда ёш форвард жамоасининг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлган.

“Ланс” бир йил муқаддам Вахини 30 миллион еврога харид қилиб, клубнинг рекорд трансферини амалга оширган эди. Бу футболчи Франция чемпионатидаги тўрт йиллик фаолияти давомида жами 41 та гол муаллифи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Ланс” жамоасида легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепмоқда. 20 ёшли футболчимиз ҳам жамоага Эльи Вахи билан бир пайтда олиб келинган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!