"Челси"нинг олти футболчиси Саудия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин
Лондоннинг “Челси” жамоаси ёзда бир гуруҳ футболчилари билан хайрлашмоқчи, бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, "артстократлар"нинг олти нафар футболчиси Саудия Арабистони чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин. Гап дарвозабон Эдуард Менди, ҳимоячи Калиду Кулибали, ярим ҳимоячилар Ҳаким Зиеш ва Нголо Канте, шунингдек, ҳужумчилар Ромелу Лукаку ва Пьер-Эмерик Обамеянг ҳақида кетмоқда.
Лондон клуби ўтган мавсумдаги ҳалокатли ўйини учун ўз таркибини жиддий равишда янгиламоқчи. "Челси" Англия премьер-лигасини 12 ўринда якунлади.
Фикрлар