"Челси"нинг собиқ футболчиси: Ҳозир у биз билган Криштиану эмас
Лондоннинг "Челси" клуби собиқ футболчиси Жейсон Канди Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Криштиану ҳали ҳам рекордлар ўрнатишни хоҳлапти. У футбол афсонаси, бутса кийган энг буюк футболчилардан бири. Лекин ҳозир у биз билган Криштиану эмас. У шунчаки ўз йўлини давом эттирмоқда, чунки у Роналду”, - деди Канди Talksport нашрига берган интервьюсида.
39 ёшли Роналду Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионатида тўртта ўйин ўтказиб, атиги битта голли узатмани амалга оширди. Чорак финалда Португалия Франция билан ўйнайди. Ушбу баҳс 5 июлдан 6 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Фикрлар