“Челси”нинг уч футболчиси А Серияга келади

Жорий мавсум охиригача “Челси” банкрот бўлиши мумкин.  Буюк Британия ҳукумати томонидан клуб хўжайини Роман Абрамовичга қўлланилган санкциялар туфайли “аристократлар” чемпионатни охиригача етказа олмаслиги эҳтимоли ошиб бормоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри “Ювентус” Лондон клуби атрофида вужудга келган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Туринликлар “Челси”нинг бирданига уч ўйинчиси билан шартнома тузишни режалаштирган.

Манбанинг хабар беришича, ҳимоячилардан Антонио Рюдигер ва Маркос Алонсо ҳамда ярим ҳимоячи Жоржиньо А Серия грандидан таклиф олади.

Нишондаги ўйинчилардан Рюдигерни қўлга киритиш осон бўлмайди. Германия терма жамоаси вакилига “Реал”, “Бавария”, ПСЖ каби қудратли клублар ҳам мўмай маошли шартнома беришга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!