“Челси”нинг уч футболчиси “Ньюкасл”ни кучайтиради
“Ньюкасл” раҳбарияти янги жамоани шакллантиришда Англия премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга ўйинчиларга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, қишки трансферлар вақтида “қарғалар” Томас Тухель ишонч билдиришга шошилмаётган уч футболчини ўз сафига чорламоқда.
Биринчи бўлиб, Росс Баркли “Ньюкасл” аъзосига айланиши кутилмоқда. Томас Тухель бу ярим ҳимоячига етарли эътибор қаратмаяпти. Росс ўзи майдонга тушган ўйинларда яхши ўйнамоқда. Қолаверса, бу ярим ҳимоячини олиш орқали “қарғалар” премьер-лиганинг энг тажрибали ўйинчиларидан бирига эга бўлади.
Иккинчи номзод Рубен Лофтус-Чикда ҳам худди шундай вазият. Рубен жорий мавсумда беш марта майдонга тушиб, атиги 215 дақиқа ўйнади. Ички рақобатда бир неча жамоадошларига имкониятни бой бераётган ярим ҳимоячи “Ньюкасл”да мунтазам ўйин вақтига эга бўлади.
Ҳаким Зиеш фаолиятида яна ўзгариш бўлиши кутилмоқда. “Аякс” етакчиси бўлган марокашлик футболчи “Челси”да ўз “нони”ни айириб олаётгани йўқ. Томас Тухель ҳам африкалик йигитга ишонч билдирмаяпт. “Ньюкасл”да Зиеш янги қирраларини намойиш қилиш имконига эга бўлади.
Фикрлар