"Челси"нинг янги топ форварди Лондонга етиб келди (фото)

Германиялик ҳужумчи Тимо Вернер "Челси" ихтиёрига келиб қўшилиш учун Лондонга етиб келди.

Футболчи Лондон аэропортида тушган расмини ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасига жойлади.

"РБ Лейпциг"дан 53 миллион евро эвазига "Челси"га трансфер қилинган футболчи немис клубининг ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок этмасликка қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!