Чемпион бўлишга кимнинг имконияти қандай?

Статистик маълумотларга ихтисослашган Opta портали сунъий интеллект ёрдами Европанинг кучли лигаларида янги мавсумда қайси жамоа ғалаба қозонишини аниқлаб чиқмоқда.

Навбат Италия А Сериясига келди. Суперкомпьютер мураккаб схемалар орқали Италия чемпионатида янги мавсумда “Интер” жамоаси чемпион бўладиган тахминни билдирди. Амалдаги чемпионларнинг  Скудеттони сақлаб қолиш имконияти 78,6 фоизга баҳоланмоқда.

Сунъий идрокнинг иккинчи танлови экспертларни ҳам ҳайрон қолди. Компьютер “Аталанта” жамоасининг чемпион бўлиш имкониятини 11,5 фоизга тенг эканини чиқариб берди.

Қолган даъвогарлар жуда паст баҳоланмоқда: “Ювентус” (4,3%), “Милан№ (1,9%), “Рома” (1,3%), “Болонья” (1%), “Лацио” (0,8%), “Наполи” (0,3%)  ва “Фиорентина” (0,2%).

Тахминлар қанчалар ўзини оқлашини мавсум охирида билиб оламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!