Чемпион жамоа ПСЖ юлдузларига бошпана беради

Катта мақсадларни кўзлаётган ПСЖ таркибни тозалашни давом эттиради. Хусусан, парижликлар ярим ҳимоячи Юлиан Драклер¸ ҳимоячилар Абду Диалло ва Тило Керер билан ҳам хайрлашишга қарор қилган.

Уч нафар ўйинчини “Милан” ўз сафига қўшиб олишни истаяпти.

Италия чемпионатида ғолиб чиққан миланликлар келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида муносиб қатнашиш учун таркибини кучайтирмоқчи.

ПСЖнинг янги спорт директори Луис Кампос клубга керак бўлмай қолган ўйинчилардан тезроқ қутилиш ва маош фондини енгиллатиш мақсадида бу уч футболчининг трансфер нархидан “Милан”га сезиларли чегирма қилиб беришни мўлжаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!