Чемпион шахматчиларимиз қачон юртимизга қайтиб келишади?

  • 9 август, 2022, 16:08
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Шахмат
CHERY AUTO

Бугун ўзбек шахматида тарихий кун! Вакилларимиз Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпионига айланди.

Tecno

Маълум бўлишича, вакилларимиз 10-дан 11 августга ўтар кечаси тунгги соат 2:45 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Уларни кутиб олиш билан боғлиқ тадбирлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, қаҳрамонларимиз Ўзбекистон тарихида илк бор шахмат Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритди. Бунгача энг яхши натижамиз 1992 йилги Олимпиада кумуш медали эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!