
Чемпион: Тўртта футболчи оламиз!
Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққан “Ливерпуль” ёзги трансферлар даврини икки йирик харид билан бошлади. Арне Слот жамоага Жереми Фримпонг ва Флориан Вирцни олиб келиш орқали майдон марказини сезиларда даражада кучайтирди.
Ливерпулликлар келаси мавсум бошлангунга қадар яна тўртта трансфер бўйича иш олиб боришни мўлжаллаб турибди.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, “Ливерпуль” асосий эътиборини ҳужум чизиғини мустаҳкамлашга қаратади. Бу позиция учун асосий трансфер нишони “Ньюкасл” форвард Александер Исаак ҳисобланади. Экспертлар бу ўйинчининг нархи қимматлиги боис, трансфер осон кечмалигини таъкидлаяпти.
Чемпион жамоа марказий ҳимоячи Жарелл Куансига ўринбосар олиши керак. Куанси “Байер” била келишувга эришган ва Бундеслигага отланяпти. Англия клуби скаутлари унинг ўрнига “Аякс”нинг 19 ёшли ҳимоячиси Йоррел Хатони олиб келмоқчи.
Бундан ташқари, ливерпулликлар нишонида “Кристал Пэлас” етакчиси Марк Гехи ва “Ноттингем Форест” ҳимоячиси Мурилло бор.
Фикрлар