Чемпионлар лигаси плей-оффига чиққан барча жамоалар аниқланди

Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, плей-оффга чиққан ва бош соврин учун курашни давом эттирадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Европанинг энг нуфузли турнирида 1/8 финалга тўғридан тўғри умумий босқичда кучли саккизликдан ўрин олган «Арсенал», «Бавария», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Барселона», «Челси», «Спортинг» ва «Манчестер Сити» иштирок этадиган бўлди.

Кейинги ўринларни эгаллаган «Реал», «Интер», «Пари Сен-Жермен», «Ньюкасл», «Ювентус», «Атлетико», «Аталанта», «Байер», «Боруссия» Д, «Олимпиакос», «Брюгге», «Галатасарай», «Монако», «Қарабоғ», «Будё-Глимт» ва «Бенфика» уй-сафар тизимида иккитадан ўтиш ўйинларини ўтказади.

Жамоаларнинг илк учрашувлари 17 ва 18 февраль кунлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари эса 24 ва 25 февраль 2026 йилда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!