Чемпионлар лигасида аср рекорди ўрнатилди
Янги форматда ўтказилаётган Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг саккизинчи турида голлар сони бўйича янги рекорд қайд эилди.
Икки кун давомида 18 та учрашув ўтказилиб, бу ўйинларда дарвозаларга жами 64 та тўп киритилди. Бу XXI асрдаги рекорд натижа сифатида қайд этилди.
Умуман мусобақа тарихида эса, бу иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Европанинг энг нуфузли халқаро турнирида голлар сони бўйича рекорд 1970-1971 йилги мавсумда ўрнатилган. Ўшанда Европа чемпионлар кубоги номи билан ташкил этилган мусобақанинг бир турида 16 та учрашувда дарвозалар 66 маротаба ишғол қилинган.
Бу галги мусобақанинг охирги турида энг йирик ҳисоб Францияда қайд этилди. “Лилль” футболчилари Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоасига қарши ўтказилган ўйинда 6:1 ҳисобида зафар қучди. Қизтғи шундаки, 18 та беллашувнинг барчасида мухлислар гол кўришга муваффақ бўлди.
Фикрлар