
Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун асосий даъвогарлар эълон қилинди
ПСЖ Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида эътироф этилди. "Goal" портали EЧЛ гуруҳ босқичининг учинчи туридан сўнг мусобақа ғолиблигига даъвогар жамоалар рейтингини янгилади. Парижликлар ҳозирча энг юқори ўринда қайд этилган.
Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ бу мавсумда барқарор ўйин кўрсатмоқда. Жамоа умумий гуруҳ босқичи жадвалида биринчи поғонани эгаллаб турибди.
Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун фаворитлар ўнталиги:
1. ПСЖ
2. "Арсенал"
3. "Бавария"
4. "Барселона"
5. "Реал Мадрид"
6. "Ливерпуль"
7. "Манчестер Сити"
8. "Челси"
9. "Интер"
10. "Боруссия Дортмунд"
"Goal" рейтингни жамоаларнинг ҳозирги натижалари, ўйин сифати, таркиб чуқурлиги ва статистика кўрсаткичлари асосида тузди. Чемпионлар лигасининг кейинги турларидан сўнг бу рўйхатда ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Комментарии