
Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Серу Гирасси Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди. У 1/4 финал жавоб ўйинида "Барселона" дарвозасига хет-трик қайд этди ва жамоасига 3:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Шунга қарамай, "Боруссия" икки учрашув натижасига кўра (3:5) мусобақани тарк этди.
Иккинчи ўринни "Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс эгаллади — у "Реал"га қарши учрашувда (2:1) энг яхши ўйинчи деб топилган. Учинчи ўринда — "Интер" форварди Лаутаро Мартинес, у "Бавария" дарвозасини ишғол қилди (2:2).
Тўртинчи ўринни esa ПСЖ вингери Усман Дембеле эгаллади — у "Астон Вилла"га қарши ўйинда (2:3) самарали узатма билан ажралиб турди.
Фикрлар