Чемпионлар лигасини ким ютади?

Бугун Чемпионлар лигасининг ярим финал беллашувларига старт берилади. Ғолиблик учун даъвогарлар орасида фақатгина 4 та клуб – “Челси”, “Реал”, “Манчестер Сити” ва ПСЖ қолди. Келинг, бугун биз ЕЧЛнинг жорий мавсумида қайси жамоа ғолиб чиқиши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

Реал Челси - прогноз на полуфинал Лиги чемпионов - ставки и коэффициенты

Биринчи жуфтлик – “Челси” ва “Реал”

Бугунги "Реал"га баҳо бериш қийин. Зинедин Зидан жамоаси ҳозирда Ла Лига ва Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашни давом эттирмоқда, аммо бу дунёнинг миллионлаб мухлислари севадиган ёрқин “Реал” эмас. Эҳтимол, бу жамоада Криштиану Роналду каби юлдуз футболчи етишмаётгани билан боғлиқдир. Эден Азар португалиялик футболчининг ўрнини эгаллаши керак эди, аммо жароҳатлар фонида бельгиялик иқтидор эгаси Мадридда порлай олмаяпти. "Қаймоқранглилар"нинг ҳозирги етакчилари ўттиздан ошди, демак, авлодлар алмашинуви бу жамоа учун оғриқли бўлиши мумкин.

Ҳозирги “Челси”ни ҳам ёрқин жамоа деб бўлмайди. “Аристократлар” мавсум ўртасида Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқаришди ва унинг ўрнига Томас Тухелни олиб келишди. Натижалар эса ёмон бўлгани йўқ. Жамоа ҳозирча барча мусобақаларда муваффақиятли ўйнаб келмоқда.

“Реал” ва “Челси” ўртасида ўтказилган сўнгги учрашувларда жуда кам гол киритилган. Шу боис жамоалар бу сафарги дуэлда ҳам катта эҳтимол билан эҳтиёткорона футбол намойиш этишади. Ушбу жуфтликда яққол фаворитни айтиш қийин. Чунки “Реал” Чемпионлар лигасида жуда катта тажрибага эга ва энг кўп ғалаба қозонган жамоа ҳисобланади, “Челси” эса Тухель қўл остида сўнгги пайтларда жуда ҳам ишончли ўйин намойиш этиб келмоқда. Бироқ ушбу босқичда Зинедин Зидан ва Мадрид жамоаси етакчиларининг тажрибаси муҳим роль ўйнаши мумкин. Айнан мана шу факторларни инобатга олиб, “Реал”нинг финалга чиқиш эҳтимоли нисбатан юқорироқ баҳолаш мумкин.

ПСЖ-Манчестер Сити | Превью "ПСЖ" - "Ман Сити": где смотреть, составы, новости | Лига чемпионов УЕФА | UEFA.com

Иккинчи жуфтлик – ПСЖ ва “Манчестер Сити”

Клуб раҳбарлари ва мухлислари узоқ вақтдан буён ПСЖдан Чемпионлар лигасида ғалаба кутишмоқда. Бу нормал ҳолат, чунки Қатар шайхлари клубга катта сармоя киритди ва уларнинг иштаҳаси ички майдондаги ғалабалар билан чекланиб қолмаслиги аниқ. Ўтган мавсумда ПСЖ Чемпионлар лигасини ютишга жуда ҳам яқин келган эди. Аммо финалда улар тажрибали "Бавария"га тўқнаш келди ва мағлуб бўлди. Бу сафар француз гранди ўзининг азалий мақсадига эришишга яна бир бор ҳаракат қилиб кўради.

Худди шу гапларни "Манчестер Сити" ҳақида ҳам айтиш мумкин. БАА шайхлари клубни катта миқдордаги пул билан кўтарди ва улар ҳам жамоанинг Европадаги ғалабасини кўришни истайди. "Манчестер Сити" Хосеп Гвардиола қўл остида Англияда барча совринларни қўлга киритди, аммо “шаҳарликлар” 2016 йилдан буён биринчи марта Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди. Манкунианликлар, албатта, шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. “Сити” ҳозир жуда яхши формада. Улар сўнгги беш ой ичида атиги 3 та ўйинда мағлуб бўлди холос.

ПСЖ ва “Манчестер Сити” таркибида юлдуз футболчилар етарли. Биз бу ўйинларда кўплаб голлар кўришимиз мумкин. Натижалар сафарда урилган голлар эвазига ҳал бўлиши мумкин, ҳудди ЕЧЛнинг аксарият ҳал қилувчи босқичларида бўлгани каби. Ушбу жуфтликда фаворит номини аниқлаш жуда мушкул. Ҳаммасини майда деталлар ҳал қилиши мумкин. Биз бу жамоаларнинг финалга чиқиш имкониятини 50/50 деб баҳолаймиз.

Лига чемпионов переехала в Лиссабон. Все сыграют в августе, четвертьфиналы и полуфиналы – из одного матча - О духе времени - Блоги - Sports.ru

Чемпионлар лигасини ким ютади?

Мусобақа финалчиларини аниқлаш жуда қийин. Биринчи жуфтликда биз “Реал”га юқорироқ баҳо бердик, аммо иккинчи жуфтликда имкониятлар тенг. Кўплаб футбол мутахассисларининг фикрича, айнан ПСЖ ва “Манчестер Сити” жуфтлиги ғолиби якунда ЕЧЛ чемпионига айланади. Боиси, ҳозирги ПСЖ ва “Сити” иккинчи жуфтликдаги “Реал” ва “Челси”дан кучлироқ. Ушбу тахминлар қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини бир ойдан сўнг билиб оламиз.

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг финал учрашуви 29 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
27/04/2021 22:11
Зидан жамоаси Реал М оҳирида чемпион бўлса керак.
Super star
27/04/2021 15:48
AL HILOLNI FAQAT TEZLIK EVAZI BILAN YUTISH MUMKIN TOʻXTAMASTAN PRESIN QILISH KERAK SHUNDA XATO QILADI MANAMAN DEGAN JAMOA