Чемпионлар лигасининг бу мавсуми тарихга кирди

“Аталанта” клуби форварди Йосип Иличич Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги ўнинчи хет-триги муаллифига айланди.

Словениялик футболчи кеча “Валенсия”га (3:4) қарши ўйинда 4 та гол урди.

Айтиш керакки, бу мавсум Чемпионлар лигаси тарихида энг кўп хет-трик қайд этилди.

Иличичдан аввалроқ, Эрлинг Холанд ("Ред Булл Зальцбург"/"Боруссия"), Мислав Оршич ("Динамо" Загреб), Серж Гнабри ("Бавария"), Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити"), Килиан Мбаппе (ПСЖ), Родриго Гоэс ("Реал"), Роберт Левандовски ("Бавария"), Аркадиуш Милик ("Наполи") ва Габриэл Жезуслар ("Манчестер Сити") ҳам хет-трик қайд этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!