Чемпионлар лигасининг янги мавсумидаги биринчи голни ким урди?

  • 20 Sep 19:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳслари бошланди. Статистик ва қизиқарли маълумотлар ишқибозларини янги мавсумнинг биринчи голини ким ургани қизиқтирса керак.

Tecno

Бу гал “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасида рақиб дарвозасини биринчи бўлиб ишғол қилиш “Лейпциг” ҳимоячиси Муҳаммад Симаканга насиб қилди.

Франциялик футболчи Швейцариянинг “Янг Бойз” жамоасига қарши ўтказилган учрашувнинш бошидаёқ ҳужумга қўшилди ва учинчи дақиқада мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Бу баҳс Бундеслига вакилининг 3:1 ҳисобидагт ғалабаси билан якунланди.

23 ёшли Симакан 2022 йилдан бери “Лейпциг” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача истеъдодли ҳимоячи ўз юртида “Страсбур” жамоасида тўп тепган.

Comments

You must be logged in to commet!