Чемпионларимиз маҳорат сабоқларини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш” юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, Ўзбекистон Миллий Гвардияси, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус юзасидан жорий йилнинг 18 май куни Учтепа туманида жойлашган Халқ таьлими вазирлиги тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаьлим мактабида #5TashabbusUchtepa#Ilovesport хеш-теги остида спорт акцияси ўтказилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида мактабнинг 300 нафар ўқувчиси иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” ЖТСЖК ҳарбий хизматчилари М.Юсупов ва Б.Жалоловлар, Ўзбекистон бокс федерацияси спортчилари Ш.Ғиясов ва М.Ахмадалиевлар билан брифинг ташкил қилинди. Брифингда ўқувчилар бугунги кунда боксда профессионал фаолиятини олиб бораётган чармқўлқоп усталарининг мувафаққиятга эришиш сирлари, спортчининг кун тартиби – тайм менежментга амал қилиши, кунлик машқлари, ринг психологияси, катта спортда адолатсизлик ва мағлубият, инсон иродаси ҳамда тактик ҳарактларда ақлнинг кучи, 2016 йил Олимпиада, Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар ва Ўзбек тайгерс фаолияти ҳақидаги ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 Шу билан бирга брифинг якунида Институт раҳбарияти спортчиларни ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурномалар билан тақдирланиб, енгил атлетика спорт тури бўйича мактаб мусобақасида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларга чемпионларимиз томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида эса, мактабда “Қўл жанги”, “Кикбоксинг”, “Каратэ”, “Тэквандо”, “Кураш” спорт тўгаракларига борадиган ўқувчиларга “Бокс” ва “Дзюдо” секцияларида маҳорат дарсларида боксчиларимиз  олиб борилди. Бундан эса мақсад спортнинг олимпиа турларини тарғиб қилишдан иборат.

photo_2019-05-18_15-32-18

photo_2019-05-18_15-01-10

photo_2019-05-18_15-37-30

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!