Чемпионлик керак! "Реал" Анчелоттига шарт қўйди

TIGGO 2 PRO

"Байер"ни бошқараётган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо бир неча шартлар асосида 2025 йил ёзида "Реал Мадрид"нинг бош мураббийи лавозимида Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, агар жорий мавсумда "Реал" Чемпионлар Лигасида ҳам Ла Лигада ҳам ғолиб бўла олмаса, Алонсо Испания клубини бошқаради. Таъкидланишича, мавсум муваффақиятли якунланса, Анчелотти 2026 йил ёзигача, яъни шартномаси тугагунга қадар клубда қолади.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2022 йилда "Байер"ни бошқаришни бошлаган эди. 2023/2024 йилги мавсум якунига кўра, испаниялик мутахассис раҳбарлигида Леверкузен клуби Германия чемпионати ғолиблигини ва Германия кубогини қўлга киритди, шунингдек, Европа лигаси финалига чиқди. Алонсонинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!