Чехия терма жамоаси тўлиқ таркибда алмаштирилади
Чехия терма жамоаси аъзоларида коронавирус аниқлангани сабаб, УЕФА Миллатлар лигаси 2-туридан ўрин олган Шотландияга қарши душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган баҳс номаълум муддатга қолдирилган эди.
Бироқ, ушбу вазиятдан чиқиш йўли топилди. УЕФА ва Чехия футбол ассоциацияси вакиллари ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнг, мезбонларнинг барча футболчилари ва мураббийлари тўлиқ таркибда алмаштирилишига рухсат берилди.
Шундай қилиб, Чехия – Шотландия учрашуви аввал белгиланганидек, 7 сентябрь куни ўтказиладиган бўлди.
Фикрлар