Чичарито жуда кўп маош олишини, шифокор ва олимлар эса деярли ҳеч нарса олмасликларини очиқ айтди

АҚШнинг “Лос-Анджелес Гэлакси” клуби форварди Хавьер Эрнандес шифокорларнинг жуда кам маош олишини айтиб ўтди.

“Спорт билан шуғулланаётганим учун бу қадар кўп пул тўлашлари, аммо вирусга қарши вакцина излаётган ва дунёни қутқариб қолишга ҳаракат қилаётган шифокор ҳамда олимлар молиявий тил билан айтганда ҳеч нарса олишмаётганига ақлбовар қилмайди”, - дейди мексикалик футболчи.

Ҳозирда 1,5 миллиондан ортиқ инсон коронавирусга чалинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!