Чичарито янги мавсумни А Серияда бошлаши мумкин

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби форварди Хавьер Эрнандес (Чичарито) фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли мексикалик футболчига "Фиорентина" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, Чичаритонинг “болғачилар” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Аниқроғи у Лондон клуби билан келишувни 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Чичарито ўтган мавсум АПЛда жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!