Чим устида хоккей бўйича Марказий Осиё чемпионати давом этмоқда

CHERY AUTO

Олимпия шаҳарчасида спортнинг чим устида хоккей тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Tecno

Мусобақа жадвалидан ўрин олган бугунги баҳсларда юртдошларимиз ғолиблик учун беллашди.

Дастлаб, Қозоғистон аёллар жамоасига қарши ўйинни ўтказган спортчиларимиз 3-0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, Гонг Конг (Хитой) эркаклар жамоасига қарши майдонга тушган йигитларимиз 3-2 ҳисобида юртимиз ҳисобига яна бир ғалабани ёзиб қўйишди. 

17 октябрь куни бўлиб ўтадиган финал баҳсларида аёллар жамоамиз Индонезия жамоасига қарши майдонга тушса, йигитларимиз Қозоғистон жамоаси билан беллашади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!