Чим устида хоккей терма жамоамиз Токио-2020 йўлланмаси учун муҳим қадам ташлашди

Айни кунларда Покистоннинг Лаҳор шаҳрида чим устида хоккей бўйича «Hockey Series Open» халкаро турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Милллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Вакилларимиз дастлаб Афғонистон терма жамоасини 11:0, кейинроқ эса Непални  6:1 ҳисобида мағлубиятга учратгандилар. Бугун гуруҳдаги сўнгги учрашувда Қозоғистон терма жамоаси 6:2 ҳисобида таслим этилди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди ва 2019 йилда Ҳиндистонда ўтказиладиган финал баҳсларига йўл олишди. Ўша мусобақада терма жамоамиз Токио Олимпиадаси лицензияси учун кураш олиб бориш имкониятига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!