Чимаев: "Шон тайёр тур, кейингиси сен!"
Ўрта вазн тоифаси (84 кг) UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев дивизион чемпиони Шон Стриклэндни октагонга чорлади.
"Шон,ваҳимага тушма, кейингиси сенсан. Сани қанчалик тез тугатишимни тасаввур ҳам қилолмайсан", - деди Ҳамзат.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимаев (13-0) UFC 294 турнири доирасида Камару Усманни (20-4) очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.
Стриклэнд (28-5) UFC 294 кечасида Исраел Адесаньядан (24-3) очколар ҳисобига кўра устун келган ва ўрта вазн тоифаси чемпионига айланганди.
Фикрлар