Чирчиқда волейбол бўйича ички ишлар вазири кубогининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, айни пайтда жойларда спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубогининг ҳудудий босқич беллашувлари ўтказилмоқда. Хусусан, кеча 14 июль куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида ҳам волейбол бўйича Ички ишлар вазири кубогининг Чирчиқ шаҳар босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.


Мазкур мусобақада Чирчиқдаги мавжуд 44 та маҳаллалардан 17 ёшгача бўлган 120 нафар ўғил болалар ва қизлар иштирок этишди.
Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олган Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Элмурод Султонов барча йиғилганларни табриклаб, спортчиларга омад тилади. Шунингдек, очилиш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Зиёд Иминов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шерзод Мирзанов, ЎзДЖТСУ профессор-ўқитувчилари, Чирчиқ шаҳар спорт мактаби тренерлари иштирок этишди.

Муросасиз ва қизғин беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида фахрли биринчи ўринни "Иқбол" МФЙ жамоаси, иккинчи ўринни "Ишонч" МФЙ ва учинчи ўринни "Ҳумо" МФЙ жамоалари қўлга киритди.
Қизлар ўртасида фахрли биринчи ўринни "Шарқ" МФЙ жамоаси эгаллаган бўлишса, иккинчи ўрин "Ишонч" МФЙ жамоасига ва учинчи ўрин "Ёшлик" МФЙ жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Мусобақа регламентига мувофиқ, ушбу босқичда ғолиб бўлган жамоалар энди вилоят босқичида иштирок этишади.

чирқик

иччи

олке

қизлар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!