Аввал хабар берганимиздек, 6-10 февраль кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида волейбол бўйича 14 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

6 февраль куни бошланган мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри барча вилоятлардан 14 та жамоа чемпионлик кураш олиб боришди. Ушбу кубок баҳсларининг финалига қадар Қашқадарё, Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилояти жамоалари етиб келишди. 10 февраль куни финал учун бўлган беллашувларда Тошкент вилояти спортчилари Сирдарё жамоасини мағлуб этиб, финалга йўл олган бўлса, андижонлик волейболчилар Қашқадарё жамоасидан устун келган ҳолда финалда мезбонларга рақиблик қиладиган бўлишди.

Учинчи ўрин учун кеган мусобақада Қашқадарё вилоятининг асосан Кўкдала туманидан ташкил топган жамоаси сирдарёликларни 2:0 ҳисоби билан ортда қолдириб, учинчи ўринни қўлга киритишга эришди. Финал беллашувларида ўзаро тўқнаш келган Андижон ва Тошкент вилояти жамоалари ўртасидаги ўйин шиддатли ва кескин қарама-қаршиликларга бой бўлди.

Якунда эса андижонлик ёш волейболчилар 2:1 натижаси билан биринчи ўринни эгаллашди ва Ўзбекистон кубоги соҳибларига айланишди. Мезбонлардан иборат жамоа ўз-ўзидан иккинчи ўринни банд этиб, кумуш медалларга эга чиқишди. Мусобақа якунлангач, тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этган Тошкент вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, ЎзДЖТСУ биринчи проректори Шерзод Мирзанов, Тошкент вилояти волейбол федерацияси ижрочи директори Даврон Халиковлар ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.


Таъкидлаш жоиз, ғолиб жамоа энди жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказиладиган Ҳамдўстлик кубогида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

ркерк

иаив

тпр

птапв

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
11/02/2024 20:06
Ўзбекистонда футболдан ташқари спорт ўйинлари ноль