Чирқиқда волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида "С" лигаси финал баҳслари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сонли қарори ижросини таъминлаш ва аҳоли орасида, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мусобақаларининг айни пайтда республика финал босқичлари давом этмоқда.
Хусусан, 26 ноябрь куни Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида волейбол бўйича 16-21 ва 22-26 ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўртасида "Ички ишлар вазири кубоги " "С" лигаси республика финал беллашувларига старт берилди.
Кеча ушбу мусобақанинг расмий очилиш маросими ташкил этилди. Юқори савиядаги тантанали очилиш маросимда Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов жамоаларни финал босқичига етиб келгани билан қутлаб, уларга беллашувларда юқори ўринларни эгаллашида омад тилади ва мусобақани очиқ, деб эълон қилди. Маросимда шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутасаддилари ҳам иштирок этиб, жамоаларга муваффақият тилашди.
Айни пайтда 16 ёшдан 26 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги "С" лигаси беллашувлар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мусобақа 29 ноябрга қадар давом этади.
Фикрлар