Чжичжень Чжан Денис Истомин мағлуб бўлган турнирда ғолиб бўлди

Хитойлик теннисчи Чжичжень Чжан Шэнчьжен шаҳрида ўтказилган "Челленжер" турнирининг финал учрашувидан ҳамюрти Чже Ли билан рақобатлашди.

Кескин ва муросасиз ўтган мазкур баҳс уч сет давом этди. Унда Чжичжень рақибини 6:3, 4:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Чжичжень Чжан бош соврин билан бирга 18,000 АҚШ доллари пул мукофоти ва 110 рейтинг очкосини ишлаб олди.