ЧЛда Холанд ва яна 3 та футболчи ҳафтанинг энг яхшиси бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда!

УEФА ташкилоти Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун 4 та номзод номини эълон қилди.

Булар: "Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Холанд (ПСЖга қарши баҳсда дубль), "Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис ("Лейпциг"га қарши ўйинда 4 та сейв), "Атлетико" ҳимоячиси Ренан Лоди ва "Аталанта" ярим ҳимоячиси Ханс Хатебур ("Валенсия"га қарши учрашувда дубль) даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, барча даъвогарлар сешанба ва чоршанба кунлари ўтказилган ўйинларнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!