ЧЛнинг ўтган мавсумида Ван Дейк энг юқори тезлик кўрсатган футболчи
Ads

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил Ван Дейк Чемпионлар Лигасининг 2018/19 йилги мавсумида энг юқори тезликни кўрсатди.

Голландиялик ушбу мусобақанинг ярим финалида "Барселона" (0:3)га қарши учрашувда 34,5 км/соат тезликда югурган.

"Манчестер Сити" футболчиси Лерой Сане 34,4 км/соат тезлик билан иккинчи бўлди. "Ман Сити"нинг яна бир футболчиси Кайл Уокер 34,2 км/соат тезлик билан учинчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ван Дейк 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси ва энг яхши футболчиси совринлари билан тақдирланган эди.