"Чўкаётган кема"дан бир "йўловчи" тушиб қолмоқчи

"Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон ёзда бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда. 

"Goal.com" нашри берган хабарга кўра, бразилиялик футболчи жаҳон даражасидаги клублар сафига ўтиб, совринлар ютиш ниятида. Ҳозирда унинг агенти бир нечта гранд жамоалар билан алоқада бўлиб турибди. Маълум бўлишича, 25 ёшли футболчи АПЛда қолади. 

Аввалроқ, Ришарлисонга "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ҳамда "Реал" каби жамоалардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиқаётганди. 

Бразилиялик форвард жорий мавсумда АПЛнинг 29 та ўйинида, 9 та гол уришга муваффақ бўлган. Айни вақтда унинг жамоаси премьер-лигада 16-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!