Чўкаётган “Тоттенхэм”дан юлдузлар қоча бошлади
Жорий мавсум инқирозга юз тутган “Тоттенхэм” кучли футболчиларидан айрилиши мумкин. Жамоа ярим ҳимоячиси Хави Симонс ва ҳужумкор ўйинчи Муҳаммад Қудус агентларига янги жамоа излашни топширди.
Бу ҳақда TheTouchline нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, икки футболчи ҳам ҳозирча “Тоттенхэм”га Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қолишга ёрдам беришга тўлиқ эътибор қаратмоқда.
Бироқ Симонс ҳам, Қудус ҳам жамоа пастга тушиб кетган тақдирда Чемпионшипда ўйнашга тайёр эмас, шунинг учун эҳтиёт чораси сифатида бошқа вариантларга эга бўлишни истамоқда.
Фикрлар