
CIES: "Ливерпуль" - АПЛнинг янги мавсумида чемпион бўлиш учун асосий даъвогар!
"CIES Football Observatory" мутахассислари статистик моделдан фойдаланиб, Англия Премьер-лигаси жамоаларининг 2025/26 мавсум якунига кўра чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди.
Ҳисоб-китобларга кўра, энг юқори имконият "Ливерпуль"да – 28,9%. Мерсисайдликлар амалдаги Англия чемпиони ҳисобланади.
Иккинчи ўринда – "Арсенал" (18,8%), учликни эса "Челси" (16,2%) якунлаб берди.
"Манчестер Сити" фақат тўртинчи поғонада (14,4%). Кутилмаган ҳолат сифатида бешинчи ўринни "Ноттингем Форест" (7,9%) эгаллади.
Қолганлар орасида:
"Ньюкасл" – 5,8%
"Астон Вилла" – 3,2%
"Манчестер Юнайтед" – 2,6%
Фикрлар