Coca-Cola Суперлига-2023. Энг яхши мураббий бўлиш учун даъвогарлар сони қисқарди

Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми якунларига кўра энг яхши мураббий бўлиш учун саккиз нафар мутахассис кураш олиб бораётганди. Эндиликда “Сурхон” мураббийи Сергей Арслонов ҳамда “Металлург” устози Веско Стешевич очколарга кўра рўйхатдан чиқарилди.

Веско Стешевич “Металлурғ”ни апрель ойида қабул қилиб олганди. Шундан келиб чиқилса, мазкур мутахассис март ойида очко жамғара олмади. У, шунингдек, сентябрда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Лига Веско Стешевич ҳамда “Металлург” клубига 2024 йилги мавсумда омад тилайди.

Сергей Арслонов мураббийлик қилган “Сурхон” 2023 йил кашфиёти бўлди, дейиш мумкин. Бироқ сир эмаски, “Сурхон” муваффақиятларида Арслоновга бошқа мутахассислар ҳам бирдек ёрдам берди.

Қолаверса, Арслонов тўплаган очколари энг яхши бўлиш учун камлик қилди. Мураббий ноябрь ойига келибгина энг яхши бўлишга эришди. Лига ундан келаси мавсумда ҳам фаоллик кутади. Ишонамизки, “Сурхон” 2024 йилда янада яхшироқ натижа қайд этади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Uzbek ligion
18/12/2023 17:12
Babayan yoki berdiev