Coca-Cola'нинг ҳурмати борми? (фотофакт)
Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг 3-турида “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишди.
Эътиборлиси, шу куни “лочинлар” ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг либосида Суперлиганинг титул ҳомийси ҳисобланган Coca-Cola компанияси логотипи йўқлигига кўзимиз тушди. Гарчи бу майда детал бўлсада, лекин Coca-Cola компанияси чемпионатга катта маблағ ажратаётганини ҳисобга олиб, бу анчайин жиддий камчилик эканини эътироф этиш лозим.
Ушбу камчиликка “Навбаҳор” жамоаси йўл қўйган бўлсада, ўйин бошланишидан олдин ПФЛ томонидан учрашувга юборилган расмийлар ва бош ҳакам эътиборли бўлиши лозим эди аслида.
Умид қиламизки, келажакда бундай “майда” камчиликларга йўл қўйилмайди.
Фикрлар