Даҳшат! Австрия терма жамоасининг собиқ футболчисини отиб ўлдиришди

Жанубий Африкада 19 ёшли футболчи шафқатсизларча калтакланиб ўлдирилганидан кейин футбол оламида яна бир фожиа юз берди. Вена кўчаларида Нидерландиянинг "Фейеноорд" клуби ва Австрия терма жамоасининг собиқ футболчиси Волкан Кархаман отиб ўлдирилди.

Фожиага 43 ёшли собиқ футболчи ва унинг 46 ёшли  собиқ дўсти Ўрхон ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Собиқ футболчини айнан Ўрхон ўлдирган. У аввал Волканни отиб ўлдирган, шундан сўнг ўзини отган. Ҳозир полиция собиқ дўстлар ўртасида нима содир бўлганини аниқлашга ва ҳалокатли можаро сабабини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!