Даҳшат! "Шеффилд" АПЛда 5-ўринга кўтарилиб олди

"Брэммел Лейн" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 13-дақиқада Каллум Уилсон ҳисобни очди. Билли Шарп томонидан биринчи бўлим сўнггида киритилган голдан сўнг мувозанат тикланди. 84-дақиқада Жон Ландстрем жамоасига 3 очко келтирган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, "Шеффилд" ҳисобидаги очколар сони 39 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. 26 очкоси бор "Борнмут" эса 16-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!