Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Даҳшатли жангда мағлубиятга учраган Мозес Итаума реванш талаб қилмоқда

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Таниқли промоутер британиялик боксчи ва Хорватия вакили ўртасида реванш ўтказишга қатъий бел боғлаган

Таниқли промоутер Фрэнк Уоррен британиялик боксчи Мозес Итаума ва Хорватия вакили Филип Хргович ўртасида реванш ўтказишга қатъий бел боғлаган. 

"Итаума мендан: “Хрговичга қарши реванш уюштирса бўладими?” деб сўрамоқда — бу табиий реакция. Лекин мен унга: “Ҳозирча боксни ўйламай тур, дам ол, оилаңг билан вақт ўтказ, кейин куч-қувватингни тиклаб қайтасан — шунда яна ишга киришамиз”, дедим. Агар Мозес бу жангдан тўғри хулоса чиқарса, уни катта келажак кутяпти", - деди промоутер.

Эслатиб ўтамиз, Лондонда ўтказилган бокс оқшомида Филип Хргович 9 раундда Мозес Итаума техник нокаутга учратиб, оғир вазнда IBF чемпионлигини қўлга киритди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ