Даҳшатнинг ўзгинаси: “Уотфорд” ҳужумчиси рақиби юзини йиртиб ташламоқчи бўлди
Ads

 

Англия чемпионати 10-турида “Уотфорд” жамоаси ўз майдонида “Сток Сити” футболчиларини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин якунида “Уотфорд” ҳужумчиси Трой Дини ва меҳмонлар вакили Жо Аллен тўқнашиб кетди. Мағлубият амалидаги Дини рақибининг оёғига зарба берди. Бу ҳолат Алленга ёқмади ва у рақибига эътироз билдирди.

Ғазаб отига минган Дини янада жаҳли чиқди ва баҳайбат қўллари билан Алленнинг юзига ёпишиб кетди. У шунчалик ғазабда эди-ки, унинг юзини йиртиб юборишга тайёр эди.