Далич: "Биз ҳақимизда 2018 йилдан бери "қариб қолганлар" деб ёзишмоқда"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич "The Guardian" нашрининг танқидий мақоласига жавоб қайтарди.

Аввалроқ ушбу нашр хорватларнинг "эски гвардияси" Жаҳон чемпионатида юқори натижа кўрсата олишига шубҳа билдирган эди.

"Улар бу ҳақда 2018 йилдан бери ёзиб келишмоқда. Доим бизни қариган деб аташади. Лекин сўнгги Жаҳон чемпионатларида энг кўп медаль қўлга киритган терма жамоалардан бири айнан Хорватия ҳисобланади.

Англия сўнгги 60 йил ичида Жаҳон чемпионатида медаль ютгани йўқ, бизда эса учта медаль бор. Улар ҳар доим бизни камситади, чарчаган ва қариган деб ҳисоблайди.

Биз саккиз йил давомида юқори даражани ушлаб турдик. Бу натижа сифат, меҳнат, маҳорат ва тактика эвазига қўлга киритилди. Мукаммалликка эришиш қийин, аммо уни сақлаб қолиш ундан ҳам қийинроқ", — деди Далич.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ўз тарихидаги ягона Жаҳон чемпионлигига 1966 йилги мундиалда эришган.

 

Жаҳонгир Иномжонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!