
Далот Аморимни қўллаб-қувватлади: "У – биз учун тўғри мураббий"
Хабарингиз бор, тунда Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" Европа лигаси финалда "Тоттенхэм"га 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу беллашувдан сўнг португалиялик ҳимоячи Диегу Далот жамоа бош мураббийини қўллаб-қувватлади.
"Мен 100 фоиз ишонч билдираманки, Рубен Аморим жамоа учун тўғри танлов. Унинг стандартлари, талаблари ва интилишлари ҳар куни кўз ўнгида. Жамоада кўп ўзгаришлар бўлаяпти, биз эса масъулиятли бўлишимиз керак. Бундай натижалар билан ижобий томон ҳақида гапириш қийин, лекин бу ҳақиқат.
Агар МЮ сафида қолишни истасак, ўйинимизни анча яхшилашимиз керак. Ҳар кунлик меҳнатимиз келажакда натижа беради. Акс ҳолда, клубни юқори поғонага қайтариш жуда қийин бўлади" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди қанот ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик қўл остида "қизил иблислар" бу мавсумдаги сўнгги учрашувини 25 май куни "Астон Вилла"га қарши ўтказади.
Фикрлар