
Дам олиш кунлари кўришингиз шарт бўлган топ-3 учрашув!
FIFA кунлари якунига етди ва ушбу дам олиш кунларида Европа топ-5 лигаларида бир қатор марказий учрашувлар бўлиб ўтади. Улар орасида 3 та энг катта баҳсларни танлаб олдик.
Биринчи учрашув. Англия Премьер-лигасининг 8-тур баҳси - "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед"
Дастлабки 5 тур якунларига кўра АПЛ турнир жадвалида якка ҳокимликни қўлган олиб, кейинги икки учрашувда аламли мағлубиятларни қабул қилиб олган "мерсесайдликлар" учун ушбу баҳс мағлубиятли серияга якун ясаш учун хизмат қилиши мумкун. "Қизиллар" сўнги икки баҳсда, аввалига "Кристал Пэлас"га, кейн эса "Челси"га қарши Лондонда сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради.
Шу билан бир қаторда, етакчиликни ҳам "Арсенал"га бой берди. "Манчестер Юнайтед" эса сўннги баҳсда ғалаба қозонган ҳолда ушбу учрашувга етиб келди. "Қизил иблислар" стабил ўйин намойиш эта олмаётганини инобатга олсак, ушбу учрашувда фаворит сифатида "Ливерпуль"ни этироф этсак тўғри бўлса керак. Аммо "манкуниянликлар" катта жамоаларга қарши ўйинларга бошқача тайёргарлик кўришини ҳисобга олсак, "қизиллар"га ҳам ғалаба қозониш осон бўлмаслиги табиий. Беллашув 19 октябр куни соат 20:30 да старт олади.
Иккинчи тўқнашув. Италия А Сериясининг 7-тур ўйини. "Рома" - "Интер"
Сўнги 5 та учрашувнинг тўрттасида ғалаба қозонган римликлар жорий мавсумда чемпионликни мақсад қилгани кўриниб турибди. Якунланган 6 тур ҳолатига кўра беш ғалаба бир дуранг натижа қайд этган ҳолда 15 очко билан жадвалнинг иккинчи поғонасини банд этган. "Интер" эса Чемпионлар лигаси ва А Серия доирасидаги сўнги 5 ўйиннинг барчасида рақибларини мағлуб этди. Улар охирги марта 13 сентябрь санасида Туринда "Ювентус"га мағлуб бўлган эди. Жамоаларнинг ўзаро сўнги ўйинида "Рома" сафарда 0:1 хисобидаги ғалаба билан ортга қайтган. Шундан кўриниб турибдики, бўлажак баҳсда ғолибни таҳмин қилиш ҳам бироз муммо туғдиради. Ушбу матч 18 октябр санасида соат 23:45 да бошланади.
Учинчи баҳс. Германия Дер-Класикери "Бавария" - "Боруссия Дортмунд"
Нафақат турнинг, балки мавсумнинг марказий учрашуви бўлиш эҳтимоли бор. Беллашув Мюнҳендаги "Альянс" аренада бўлиб ўтади. "Бавария" 6 ўйиндан сўнг 100 фоизлик натижа билан турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Дортмундликлар эса 4 та ғалаба ва 2 дуранг натижа билан айнан Мюнҳен супер клубидан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Бавария" жорий мавсумда Бундеслигада ҳам Чемпионлар лигасида ҳам йўлидан чиққан рақибни йўқ қилиб ташлаётганини хисобга олсак, ушбу баҳсда ҳам улар фаворит ҳисобланади. Аммо "Боруссия" ҳам мазмунли ўйинлар намойиш этаётганини ва мағлубиятсиз серия намойиш этаётганига эътибор қаратсак улар ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишлари аниқ. Учрашув 18 октябр куни соат 21:30 да старт олади.
Улуғбек Хошимов
Фикрлар