Дана Уайт: "Кеча уни ҳеч ким танимасди. Энди эса у промоушеннинг энг машҳур жангчиси"
Дана Уайт промоушеннинг навбатдаги йирик юлдузи ким бўлиши мумкинлигини айтди.
“Кейинги юлдуз ким бўлиши мумкин? Билмайман, бир қанча номзодлар бор. Масалан, Дрикус дю Плесси (20-2), Ҳамзат Чимаев (12-0) - катта ном, у тез орада чемпионлик учун курашиши мумкин.
Шон О’ Мэлли (17-1) яқинда ушбу камарни қўлга киритди. Шунингдек, Стрикленд (28-5) бор. Бир ҳафта олдин унга ҳеч ким аҳамият бермаганди. Энди эса у промоушеннинг энг машҳур жангчиси”, — деди UFC президенти Дана Уайт.
Фикрлар