Дана Уайт: "Оқ Уйдаги турнирда янги рекордни ўрнатамиз"

  • 11.02.2026 17:01
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

UFC раҳбари Дана Уайт АҚШнинг 250 йиллигини нишонлаш доирасида Оқ Уй майсазорида бўлиб ўтадиган тарихий турнирга тайёргарлик ҳақида гапирди.

"Биз барча нарсани идеал қилишга уриняпмиз. Бу барча даврларнинг энг кўп томоша қилинган UFC турнири бўлишига ишонаман. Мазкур оқшом - мен, раҳбарият, ходимлар, оммавий ахборот воситалари ва жангчилар учун бутун фаолиятидаги энг ноёб ва ажойиб кеча бўлади", – деди UFC раҳбари "Yahoo Sports" нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, Дана Уайт Оқ Уйдаги турнир учун тарихдаги энг яхши кардни тайёрлашга ваъда берганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!