Дана Уайт: "Том Аспиналл ва Сирил Ган ўртасидаги реванш жуда қизиқарли бўлади"

  • 27 октября, 14:16
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC президенти Дана Уайт оғир вазн тоифасида амалдаги чемпион Том Аспиналл ва франциялик Сирил Ган ўртасида бекор бўлган жанг ҳақида фикр билдирди.

Tecno

“Мен одамларни жангга мажбурлай олмайман. Айниқса, кимдир ўзини жароҳат олдим деб ҳисобласа! Жон Жонс билан тўқнашувидан кейин ҳамма Сирил Ганни паст баҳолаганди. Бироқ ишончим комил - у ўз лагерида даҳшат тарзда машқ қилган. Афсуски, Аспиналлга қарши чемпионлик жанги шундай якун топди. Энди реваншга қизиқиш анча катта бўлади, чунки ҳамма Ган Томнинг юзини қандай ёриб ташлаганини кўрди”, — деди промоушен раҳбари "ММА Fighting" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Ган биринчи раунд охирида Аспиналлнинг кўзига қўлини тиқиб юборгани сабаб баҳс бекор қилинди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию