Дана Уайт UFC тарихидаги энг буюк қарама-қаршиликни айтди!

  • 12.01.2026 12:13
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт промоушн тарихидаги энг зўр жанг ҳақидаги саволга жавоб берди. 

"Шубҳасиз — бу Жонс ва Корме. Айнан шу икки жангчи. Улар илк бор МГМ аренаси залида муштлашиб кетишган эди ва ўшанда биз буни ўтказиб юбордик, олдини ола олмадик. Бу шундай ҳолат эдики, биз уларнинг бир-бирига тегмаслигига ва ҳурмацизлик қилмаслигига қатъий ишонч ҳосил қилишимиз керак эди. Бу йигитлар ҳурмацизликни ҳис қилиши биланоқ — тамом, албатта жавоб қайтаришади. Агар улардан бири охиригача боришга қарор қилса, уни энди тўхтатиб бўлмайди" - деди UFC президенти.

Маълумот учун, ушбу жангчилар ўзара икки марта октагонга кўтарилган ва иккисида ҳам биттадан ғалаба мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!