Дани Ольмо: "Биз яна ғалабаларни бирга нишонлаймиз"

BEPUL PROPAN

"Барселона" Чемпионлар лигаси ярим финалида "Интер"га (умумий ҳисоб – 6:7) мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Шундан сўнг жамоа ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди:

– Жамоа ва мухлислар учун фақат ғурур ва ҳайрат ҳис қиляпман.

Биз "Барселона"ни унинг муносиб ўрнига қайтарамиз. Биз яна биргаликда бундан завқ оламиз, яна ғалабаларни нишонлаймиз.

Ҳар доимгидан ҳам бирлашган ҳолда, мавсум охиригача бирга етиб борамиз. – деб ёзди Ольмо ижтимоий тармоқда.

Маълумот ўрнида, Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "кўк-анорранглилар" навбатдаги учрашувини 11 май куни "Реал Мадрид"га қарши тўқнаш келади. Ушбу беллашув 19:15 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!