Дани Себальос:
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос жамоадан кетишни хоҳламаслигини айтди.

“Реал” мени сотиб юбормаслигини истайман. Мен жамоа учун муҳим футболчи бўлишни хоҳлайман. Янги мавсумда ўзимнинг энг зўр ўйинларимни кўрсатишимга ишонаман”, - дейди 22 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Себальос ҳамда бош мураббий Зинедин Зидан ўртасида можаро келиб чиққани ва бунинг ортидан франциялик мутахассис уни янги мавсумда жамоада кўришни хоҳламаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга эса "Милан" ва "Тоттенхэм" харидор бўлаётган эди.

Маълумот учун, Себальос ўтган мавсум “Реал” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Husniddin.Shoniyozov
29/06/2019 12:17
Yaxshi fudbolchi lekin