Даниэль Дюбуа IBF йўналишида жанг ўтказишга рози бўлди

  • 8 октябрь, 11:18
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

IBF йўналиши бўйича собиқ чемпион Даниэль Дюбуа кубалик Френк Санчес билан даъвогарлик жангини ўтказишга розилик билдирди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Ушбу баҳс ғолиби IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлади. Ҳозирда бу унвон 38 ёшли мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик қўлида.

Айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Якуний келишув 22 октябрга қадар амалга оширилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Усик Дюбуа устидан икки бор ғалаба қозонган — 2023 йил августида техник нокаут билан, 2025-йил июлида эса тўлиқ нокаут билан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!